Транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши ёки қарама-қарши ҳаракат ташкил этилиши мумкин

Ҳурматли ҳайдовчи ва йўловчилар! Самарқанд шаҳри ва атрофидаги йўлларда таъмирлаш ишлари - электр кабеллари, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вазиятдан келиб чиққан ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши ёки қарама-қарши ҳаракат ташкил этилиши мумкин.

Ушбу ҳолатлар қуйидаги манзилларда кузатилади:

1. Панжакент кўчасининг Садриддин Айний кўчасидан Ислом Каримов хиёбонигача бўлган қисмида;

2. Даҳбед кўчасининг Ибн Сино кўчасидан Сиёб канали кўпригигача бўлган қисмигача;

3. “Ойдин йўл” кўчасидан Рудакий кўчасининг Гагарин кўчасидан Даҳбед кўчасигача бўлган қисмида;

4. Шоҳи Зинда кўчасининг Даҳбед кўчасидан Имом Бухорий кўчасигача бўлган қисмида;

5. Шоҳи Зинда кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида;

6. Абдураҳмон Жомий кўчасининг Университет хиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;

7. Садриддин Айний кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан Панжакент кўчасигача бўлган қисмида;

8. Зарафшон шоҳ кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан М-37 автомобиль йўлигача бўлган қисмида;

9. М-37 автомобиль йўлининг 0-3 километрлари оралиғида;

10. М-37 автомобиль йўлининг 33-42 километрлари оралиғида;

11. М-39 автомобиль йўлининг 1081-1085 километрлари оралиғида.

Шу муносабат билан йўлларда тирбандликлар келиб чиқиши юзага келмоқда. Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.