Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси хавфи туфайли 90 мингга яқин маҳбусни вақтинча озод қилди
- 14.04.2020 17:04
- 55
- Хориж
Туркия парламенти 90 мингга яқин маҳкумни коронавирус пандемияси хавфи туфайли вақтинчалик озодликка чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда овоз бериш натижалари гувоҳлик бермоқда.
Ҳукумрон адолат ва ривожланиш партияси ва миллий ҳаракатланиш партиялари томонидан киритилган қонунчилик далолатномасига биноан, оғир жиноят содир этмаган маҳкумлар, озодликдан маҳрум қилиш масканларидаги колония манзилгоҳларидан вақтинчалик озод этилади. Улар 31 май санасига қадар озодликка чиқарилади. Пандемия тугагач, улар жазони ўташни давом эттиради.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ кўрсатилган санагача пандемиянинг пасайиши кузатилмаса, озодликда қолиш вақти узайтирилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа