Туркиядан келувчиларга қўйилган карантин талаблар бекор қилинди, Истанбулдан Самарқандга авиақатновлар тикланади

Туркия Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилди.

➖Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида авиақатновлар 2021 йил 3 июндан бошлаб босқичма-босқич тикланади;

➖Туркияга туристик сайёҳлар учун мўлжалланган чартер авиақатновлар жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб босқичма-босқич тикланади;

➖ Тошкент-Истанбул йўналишидаги авиақатновлар талаб ва вазиятдан келиб чиқиб жорий йилнинг 10 июндан бошлаб босқичма-босқич тикланади;

➖ 14 кун давомида Туркияда бўлган ва ушбу мамлакат орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни уй ёки меҳмонхонада карантинда бўлишлари тартиби бекор қилинди.

Эслатма учун: Ўзбекистон Республикасига келиш учун авиақатновга рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.