Турникетдан текин қувват
Кундалик ҳаётимизда электр энергияси ҳосил қилиш мумкин бўлган имкониятлар шунчалик кўп эканки, ихтирочилар уларни ҳам кўздан қочиришмаяпти.
Масалан, биз ҳар куни сон-саноқсиз тана ҳаракатини амалга оширамизки, нега бу беҳуда кетиши керак, дейди тиниб тинчимас кашфиётчилар. Бу ҳақда жаҳоннинг ҳамма муҳандислари бош қотиришмоқда. Қизиқ таклифлар ўртага ташланяпти. Мисол учун, айланадиган “эшик” – турникетлар кинетик энергиясидан фойдаланиш.
Хитой ва Нидерландияда бундай генератор-эшиклар аллақачон пайдо бўлган. Савдо марказларига ташриф бюрувчи харидорлар, вокзаллар, автобекатлар, метро йўловчилари шу тариқа текин электр энергия ишлаб чиқаришади.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.