Уч томонлама декларация: У меҳнаткашларга нима беради?
Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳамкорлигидаги умуммеҳнат эътирофига бағишланган «Трансмиллий корпорацияларга ва ижтимоий сиёсатга тааллуқли принциплар тўғрисида”ги уч томонлама декларацияси: касаба уюшмалари учун амалий ҳаракатлар воситаси» мавзусидаги халқаро семинар ўз ишини давом эттирмоқда.
Тадбирда, юртимизда мўътадил меҳнат муҳити яратиш, меҳнат муносабатларига дахлдор муҳим йўналишларни белгилаб олишда давлат ташаббускор бўлаётганлиги эътироф этилди.
Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистон касаба уюшмалари вакиллари қатнашган халқаро семинарда ХМТнинг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (АКТРАВ) директори ўринбосари А.Бионди Халқаро меҳнат ташкилотининг уч томонлама декларациясининг мазмун-моҳияти ва уни амалга ошириш механизми тақдимотини ўтказди.
Хўш, ХМТнинг мазкур декларацияси ишчиларга нима беради? Асосий конвенцияларни корхоналарга қўллаш амалиёти қай даражада амалга ошириляпти? Шунингдек, тақдимотда соҳавий тавсиялар, ҳуқуқий ўрганиш ва чора кўриш имкониятлари, халқаро глобал битим ва бошқа бир қатор конструктив омиллар ҳақида семинар иштирокчиларга тушунча берилди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.