Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмалари оширилмоқда

Жорий йил 12 июлдан 8 августгача Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси асосида 2-босқич семинар-тренинглар бўлиб ўтади.

Жараён олдидан вилоятимизга бириктирилган тренерлар томонидан 7-10 июль кунлари Самарқанд давлат университетида 97 нафар ҳудудий тренерлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоатчилик бўйича маслаҳатчилари учун дарс машғулотларни ташкил этиш технологиялари юзасидан ўқувлар ташкил қилинди.

Ўқувда республика тренерлари ҳамда жойларда бўлиб ўтадиган семинарларни ташкил этиш бўйича умумий ишчи гуруҳ раҳбари - Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова ҳудудий тренерларга ўз тавсия ҳамда кўрсатмалари берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудий тренерлар участка сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари ҳамда комиссия котиблигига номзодлар учун 12 июлдан 31 июлга қадар режа-график асосида семинар ўтади.

Шунингдек, 10 июль куни ҳудудий сектор раҳбарлари учун ташкил қилинган бир кунлик семинар-тренингда иштирокчилар республика тренерлари кўмагида сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширади.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р.Маҳмудова шаҳар ва туманларда ўқувлар ташкил этиладиган жойлар ҳамда сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Жаҳонгир Турсунбоев,

вилоят сайлов комиссияси котиби.