Украинада Зеленский истеъфоси талаби билан электрон овоз йиғилмоқда
Украина Президенти Владимир Зеленский истеъфоси талаб қилинган электрон петиция 8 июль куни давлат раҳбари сайтида рўйхатдан ўтказилди.
Аввалроқ коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича Украина миллий агентлиги (“НАПК”) мол-мулк ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун Президент Зеленскийга нисбатан иккита маъмурий баённома расмийлаштирган эди. Бироқ мамлакат раҳбари шахсий мулкини сотиш эвазига қўлга киритган 0,5 миллион АҚШ долларига яқин маблағни кейинроқ декларациядан ўтказди.
“Жаноб президентни сўзида туришга ва истеъфога чиқишга чақириб мурожаат қиламиз ёки сайловнинг иккинчи босқичидан тўрт кун олдин, 2020 йил 18 апрель куни ўз сайловчиларига ёлғон гапирганини тан олишини таклиф қиламиз”, дейилган электрон петицияда.
Петиция муаллифи Виктор Уколов Зеленскийга “мамлакат қонунчилигини бузса, президентликдан истеъфога чиқишини маълум қилгани”ни эслатиб ўтди.
Мазкур мурожаатни Президент кўриб чиқиши учун унга 25 минг одам имзо қўйиши лозим. Айни вақтда петицияга икки мингдан ортиқ украиналик имзо қўйди, имзолар йиғилиши якунига 92 кун қолди.