Ургутда 4,5 минг нафардан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди
Бугун вилоятимизнинг барча туманларида, чекка қишлоқларида яшовчи минглаб аҳоли ҳокимликлар ҳамда вилоят “Сувоқава” ДУК маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда. Бу эса кўп йиллардан буён тоза ичимлик сувига муҳтож инсонларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим бўлаётир.
Шундай ишлардан бири Ургут тумани, Мўғол маҳалласида амалга оширилди. Маҳаллада туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 74 миллион сўм маблағ эвазига 5 та артизан қудуғи таъмирланиб, 2,2 километрлик ичимлик суви тармоғи ўтказилди. Иккита янги артезиан насоси ўрнатилиб, сув минораларини таъмирлаш ишлари якунланди. Сув насосларини таъмирлаш ишлари “Сувоқава” ДУКнинг туман филиали маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Амалга оширилган ишлар самарасида маҳаллада яшовчи 780 хонадондаги 4770 нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлмоқда.
Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК матбуот хизмати.