Ургутда “героин”ни пуллаётган шахс ушланди

2020 йил 5 август куни соат 10:00 ларда Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут тумани Сатанг маҳалласида яшовчи 1955 йилда туғилган М.С., А. исмли шахсга жами 1.200.000 сўм пул эвазига икки дона целлофан бўлагига қадоқланган 0,19 грамм миқдордаги “героин” гиёҳвандлик моддасини сотган.

 Шу куни М.С. ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтида ёнидан 1.200.000  сўм пуллар топилиб, ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Ургут туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.