Ургутда гиёҳвандлик ўсимликларини ўстирган шахс ушланди
- 21.07.2020 20:40
- 361
- Жиноят ва жазо
2020 йил 19 июль куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида туманнинг Бунёдкор маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Х.Л.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, ҳовлисидаги ёнғоқ дарахти ёнида 3 (уч) туп ва узум ток оралиғига 12 (ўн икки) туп ўткир ҳидли «каннабис» гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Ушбу ўсимликлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Х.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.