Ургутда профилактика инспектори 15 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини аниқлади
Ургут тумани бўйича ИИБ профилактика инспекторлари белгиланган тартиб асосида хонадонларда профилактик тадбирлар ўтказди.
Тадбир давомида туманнинг “Почвон” маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.А. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли унинг ён чўнтаклари текширилган. Натижада унинг чўнтагида 4 дона гугурт қутида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги, суриштирув давомида у ушбу гиёҳвандлик моддаларини таниши Б.А.дан олганлиги аниқланган.
Б.А.нинг ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасида 76 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, ушбу шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, жавонида 15 килограмм марихуанна (соф оғирлиги 11 килограммдан ортиқ) гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25- ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов харакатлари давом эттирилмоқда.