Ургутдаги коллеж ўрнида СамДУ филиали ташкил этилади

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги қарорига кўра, Ургут агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида берилади.

Тумандаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўрнида эса Самарқанд давлат университетининг филиалини ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетининг 3-академик лицейи бино ва иншоотлари университет ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш учун ажратилди.