Ургутдаги корхона 1 млрд 897 млн сўмлик кредит қарзини тўламаган, муаммо суд ва МИБ орқали ечим топди
- 05.03.2022 12:01
- 431
- Иқтисодиёт
Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2021 йил 6 сентябрь кунги қарорига асосан қарздор МЧЖлардан бири ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” вилоят филиали фойдасига 1 млрд. 897 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бўлим инспектори Мақсуд Мамасолиевга кўра, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” вилоят филиали фойдасига 1 млрд. млн. 897 минг сўм ундирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа