Ургутдаги корхонага хомашё олиб келаётган 73 та юк автомашинаси Бош прокуратура аралашуви билан Туркманистондан Ўзбекистонга киритилди

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси директори Ж.Ҳайдаровнинг автомобилда халқаро юк ташиш учун рухсатномалар ўз вақтида берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилди

Аниқланишича, эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси ҳисобланган  “Kamalak Tekstil” ва “YEC Gilam” МЧЖлар номига келаётган 73 та юк автомобиллар (гранула маҳсулотлари ортилган) Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун рухсатномаси (халқаро юк ташишлар учун) бўлмаганлиги сабабли давлатлар чегарасида туриб қолган.

Ўрганишда, Транспорт вазирлиги томонидан жамиятларга қарашли  автотранспорт воситаларига рухсатнома бланкаларини беришда амалий ёрдам сўраб, қўшимча 200 та рухсатнома бланкалари ваколатли орган “Туркменавтоулаглары” агентлигига юборилиб, жамиятларга қарашли юк автомобиллари белгиланган манзил - Самарқанд вилоятига тўлиқ етиб келиши таъминланди.

Бош прокуратура томонидан ўрганиш натижалари билан  Ж.Ҳайдаровнинг мурожаати қаноатлантирилган.