Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уй олдида турган «Ласетти» тунда ёниб кетди

Бугун, 24 март куни соат 02:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган 70-уйнинг олди томонида тўхтаб турган, фуқаро М.М.га тегишли бўлган "Lasetti" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, аммо автомобилнинг маълум қисми зарарланган.

Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани фавқулодда вазиятлар ва туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари Б ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати барча ҳайдовчилардан транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, автомобилдаги электрон мосламаларни мутахассислар назоратидан ўз вақтида кўрикдан ўтказиб туришларини сўраб қолган.