Уйида фоҳишахона сақлаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида фоҳишахона сақлаган аёл жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 апрель, шанба куни Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.Ш. исмли аёл ўз хонадонида К.А. ва М.Д.га жинсий алоқа қилиш учун 70 000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.