Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни вилоятимизда кенг нишонланди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тадбир Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланди.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, Марказий Ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.

Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.