Венгрия вакиллари билан Самарқандда қуёш панеллари ишлаб чиқариш муҳокама қилинди

Венгрия Бош вазири администрациясининг иқтисодий ва стратегия масалалари бўйича маслаҳатчиси Сзобосзлаи Золтан ва «Полюс» компаниясининг бош директори Ҳорватх Ласзло Самарқанд шаҳрига келди.

Шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари О.Мирзабеков, Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров венгриялик меҳмонлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида келгусида қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш электр станциялари қуриш ҳамда қуёш панелларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Музокарада Венгриянинг бу соҳада катта тажрибага эга мутахассислари ва йирик корхоналари Самарқандга ўрганиш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун юборилишига келишиб олинди.