Вилоятда “Меҳнат, ҳарбий ватанпарварлик йиғини” номли лойиҳага старт берилди

Лойиҳа вилоят ҳарбий-маъмурий сектори ташаббуси билан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик соҳасига ўқитиш ва шароит яратиш мақсадида ташкил этилган.

Унда “Ёшлар дафтари”га киритилган, турли лойиҳаларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда кам таъминланган 80 нафар оила фарзандлари иштирок этмоқда.

Иштирокчилар 25 октябрдан 1 ноябрга қадар  кичик мутаҳассисларни тайёрлаш марказида бўлади ва лойиҳа асосида маънавий-маърифий, жанговар мутахассисликлар бўйича тайёргарлик машғулотлари, маданий тадбирлар, тадбиркорлар билан учрашувлар, спорт мусобақалари, гала-концерт ва туризм масканларига саёҳатлар амалга оширилади.