Вилоятимиз жамоаси Татаристондаги баскетбол бўйича турнирда ғолиб бўлди

Аввал хабар қилганимиздек, Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида спорт устаси В.В.Левченко хотирасига бағишлаб 2006-2007 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган вилоятимиз вакиллари – Самарқанд шаҳри ва жомбойлик қизлардан иборат жамоа биринчи ўринни қўлга киритди.

- Ўн икки нафар қизларимиз юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасини амалда намоён қилди, - дейди жамоа раҳбари, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Шавкат Бозоров. – Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Уникс академияси қизлари билан ўтган беллашув энг қийин ўйин бўлди. Аммо якунда қизларимиз нималарга қодир эканлигини амалда исботлашди.
Весал Вагифович Самедов мураббийлигида мусобақа кубогини қўлга киритган жамоамиз диплом ва медаллар билан тақдирланди.