Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Владимирлар - Путин ва Зеленский телефонда суҳбатлашди

Украина Президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

“Украина томони ташаббуси билан Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди”, дейилган хабарда.

Бир қатор долзарб масалалар билан бир қаторда, мамлакат раҳбарлари Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилдилар. 

“27 июлдан эътиборан кучга кирадиган, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга ижобий баҳо берилди... Томонларнинг келишувга сўзсиз амал қилишларига алоҳида эътибор қаратилди ва қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди”, дейилган Кремль сайтида.

Ўтган ҳафтада Минскдаги алоқа гуруҳи Донбассда тинчликни босқичма-босқич таъминлаш келишувига эришган эди. Келишувга биноан, Донецк халқ республикаси (ДХР) ва Луганск халқ республикаси (ЛХР) бир-бирига нисбатан ҳужумга ўтиш, ўт очиш, мергандан (снайпер) фойдаланиш, шунингдек, аҳоли яшаш пунктларига қурол-аслаҳалар жойлаштириш тақиқланади. ДХР ва ЛХР вакиллари 27 июль санасидан бошлаб муддатсиз ўт очиш ҳаракатлари тўлиқ тўхтатилганини эълон қилишди.