“Халқ сўзи" газетаси журналисти автоҳалокатда вафот этди

“Халқ сўзи” газетаси мухбири, таниқли журналист Саиджон Махсумов 35 ёшида автоҳалокат ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати мазкур мудҳиш ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 19 сентябрь куни Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳудудидан ўтган «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Tacuma» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «Tacuma» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.