Халқаро анжуман Қуръон тиловати билан бошланди
- 15.03.2021 09:55
- 27
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилмоқда.
Анжуманда Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири, Тожикистон Ислом маркази раиси бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистондан 50 га яқин таниқли уламолар, етук олимлар, нуфузли университетлар, илмий-тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этмоқда.
Айни пайтда шаҳардаги ёшлар марказида халқаро анжуман Қуръон тиловати билан бошланди.