"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" орқали юк поезди йўлга қўйилди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" мультимодал транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилганлигини маълум қилди.
Таркибида қуёш панеллари, механик жиҳозлар, матолар ва бошқа юкларни ўз ичига олган 30 та контейнердан иборат блок поезди "Ланчжоу" станциясидан Тошкентга 15 кунда етиб келиши кутилмоқда.
Юкларнинг умумий қиймати 2 миллион 500 минг долларни ташкил этади.
"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" мультимодал транспорт йўлаги орқали илк синов поезди ҳаракатига 9 июнь куни старт берилган.
Маълумот учун: мазкур жараён Хитойнинг "Zhejiang Union of Railway Logistics" компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" ва “Қирғиз темир йўли” миллий компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Бунга эса Сиан шаҳрида бўлиб ўтган "Хитой – Марказий Осиё" саммити доирасида эришилган келишувлар асос бўлган.