Хитойда коронавирусдан карантин учун ажратилган беш қаватли бино қулаб тушди

Хитойнинг Цюаньчжоу шаҳар округининг Личэн туманидаги беш қаватли Xinjia Express меҳмонхонаси қулаб тушди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди. Бахтсиз ҳодиса бугун маҳаллий вақт билан соат 19:45 да рўй берган.

Маҳаллий расмийлар маълумотларга кўра, бу пайтда бинода 70га яқин киши бўлган. Айни пайтда вайроналар остидан 34 киши қутқариб олинган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимининг айтишича, ушбу меҳмонхона коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган ёки уни юқтириб олганлар билан яқин алоқада бўлган инсонлар учун карантин марказига айлантирилган эди.