Хитойда қулаб тушган кўп қаватли бино остида ўнлаб одамлар бўлиши мумкин
- 01.05.2022 12:54
- 128
- Хориж
Фожиа жума куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Чангша шаҳрида содир бўлган. Яъни, саккиз қаватли турар-жой биноси қулаб тушган. Бинода, шунингдек, дўкон, меҳмонхона, кинотеатр жойлашган.
Қулаш сабаблари ўрганилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, аҳоли тузилмага рухсатсиз ўзгартиришлар киритган. Уй эгаси ҳибсга олинган.
Қидирув операцияси олиб борилмоқда, унда 700 га яқин фавқулодда вазиятлар ходимлари иштирок этмоқда. Ҳозирча беш киши қутқарилган. Улар касалхонада. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.