Хитойда сув тошқини, қурбонлар кўп

Хитойда сув тошқинлари оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди. Фавқулодда вазият кучли ёмғир туфайли юзага келган. Табиий офат ҳудудида ўн минглаб одамлар бўлган. Жануби-ғарбий Сичуан провинциясида стихия олти кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 12 киши бедарак йўқолган. Хавфли ҳудудлардан 1500 киши эвакуация қилинди.

Энг кўп зарар кўрган ҳудудларда икки кун ичида 100 миллиметрга яқин ёмғир ёққан. Бу июль учун ўртача икки баравар кўп. Мутахассисларнинг айтишича, иқлим ўзгариши сабабли экстремал об-ҳаво ҳодисалари кўпаймоқда. Илиқ ҳаво кўпроқ сув сақлайди, бу эса булутларнинг йирик «ёрилиши» ва бўшашига олиб келади.