Хитойда яна локдаун: коронавируснинг янги тури авж олмоқда

Бугундан Хитойнинг Шанхай шаҳрида сўнгги икки йилдаги энг қаттиқ карантин чоралари кўрилмоқда. Ҳукумат вакиллари мамлакатда коронавирус инфекциясининг янги тури тарқалиши сабабли шаҳарни тўққиз кун давомида ёпишга қарор қилди.

Бир неча ҳафтадан буён коронавирус билан касалланганлар сони рекорд даражада ошиб бормоқда.

Аҳолидан уйдан кўчага чиқмаслик сўралмоқда. Дўконлар, офислар ва ресторанлар ёпилмоқда. Жамоат транспорти вақтинча тухтатилган.

Локдаун икки босқичда амалга оширилади: биринчи навбатда ҳукумат 25 миллионлик шаҳарнинг Шарқий қисмини, сўнгра Ғарбий қисмини ёпишга қарор қилган.

Бундан ташқари, шаҳарда локдаун пайтида KОВИД-19 учун оммавий тест ўтказилади.