Хитойлик аёл 40 йилдан бери ухламайди. Бу қандай бўлиши мумкин?
Бир лаҳза тасаввур қилинг-а, 24 соат ичида қанча ишларни қила олишингиз мумкин?! Албатта уй-рўзғор, севимли машғулотлар ёки яна бошқа бир талай юмушларни бажариш имкони бўларди. Яна бир савол: биз уйқусиз яшай оламизми? Ҳақиқат шундаки, бу саволга жавоб топиш ниҳоятда мушкул. Бугунги қаҳрамонимиз - хитойлик аёл 40 йилдан бери ухламайди.
Тушуниб бўлмайдиган ҳолат
Хитойнинг Ҳенан провинциясида яшовчи Ли Чжанин бир сония ҳам ухлашига имкон бермайдиган ғалати касалликдан азият чекади. 45 ёшли аёл охирги марта 5-6 ёшида ухлаган.
Лининг эри Лю Суокин тўйдан кейин хотинининг ухлаётганини кўрмаганини тан олди. Бугина эмас, Ли кечалари вақтини ўтказиш учун уй атрофида ишлашда давом этади. Аввалига эри унга уйқу таблеткаларини сотиб олди, лекин бу фойда бермади. Бир неча йил олдин, ёлғонни фош қилиш учун унга ишонмаган қўшнилари тун бўйи Ли билан қарта ўйнашга қарор қилишди. Бироқ, бир неча соатдан сўнг улар бирин-кетин ухлаб қолишди.
Bastille Post нашрининг ёзишича, Ли 2021 йилда шифокорларга мурожаат қилганида шифокорлар ҳеч қандай касалликни аниқлай олмади. Улар унинг асаб тизими нормал ҳолатда эканлигини айтишди, бу эса шифокорлар орасида янада чалкашликларни келтириб чиқарди. Яқинда у Пекиннинг Чаоянг туманидаги уйқу бузилиши марказига ташриф буюрганида ҳаммаси ўзгарди.
Уйқу бузилиши марказидаги текширув
Тиббий гуруҳнинг Лининг билагига 48 соат давомида ўрнатган монитори аёлнинг уйқу режимини аниқлай олмади. Қўшимча маълумотлар эса у енгил ва ўртача фазаларда ухлаётганини кўрсатди. Мудроқ пайти деб ҳисобланган вақтда тиббий ходимлар бориб текширганида, у эри билан гаплашиб ўтирган экан.
Ли “уйғоқ пайти ухлаб олади”, миянинг асаб ва тана аъзолари фаол бўлган давридаги бир неча сонияга “ўчиб қолиши” лунатизм (уйқуда юриш касаллиги)га ўхшайди, гарчи бундай туш қисқа муддатли ва кўзлар очиқ бўлса-да, одам фаол бўлади. Тадқиқотчилар унинг бу уйқусининг сифати одатдаги уйқуга қараганда устунроқ эканлигини аниқладилар.
Микроуйқу – автопилот ҳолат
NeuroImage илмий журналида чоп этилган тадқиқот уйқу-уйғониш цикли учун жавобгар бўлган мия қисмининг микроуйқу вақтида камроқ фаол эканлигини кўрсатди. Лекин миянинг диққат учун масъул бўлган, бизни уйғоқ тутадиган қисмларида фаоллик кучайган. Микро уйқу автопилот режимига ўхшайди. Ли Чжанинг ҳолатида шифокорлар унинг "мудроқ кўзлари" ва кўзлари юмилган қисқа дақиқалар чуқур уйқу ўрнини босганини билиб олишди. Бу эса Ли танасининг дам олишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради.
Психологик жиҳатдан инсон "ухлай олмаслик" ҳисси билан курашиши керак. Бир қарашда бу ҳолат киши соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайдиганга ўхшайди. Фақат Ли мисолида бўлгани каби ҳолат тасдиқлансагина сиз ухлашингиз шарт бўлмаган одамга айланасиз. Бундан ташқари, дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш ташкилотлари кунига камида саккиз соат ухлашимиз кераклигини тавсия қилиб келмоқда. Акс ҳолда, бошқа салбий таъсирлар қаторида, танамиз эрта қаришга мойил бўлади.
***
Р/S: 2019 йилда лунатизм касаллигидан азият чекадиган йигит севган қизига тушида турмуш қуришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди. Йигит ўз қилмиши ҳақида фақат эрталаб билиб олган. Уйғонганида, у бирга яшовчи қизи бармоғидаги олиб сотишга мўлжаллаб қўйган узукни кўриб ҳайратда қолган. “Келин” эса унга бўлган воқеани айтиб берди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.