Хитойнинг Huawei компанияси Вашингтоннинг янги чекловларига жавобан баёнот берди
- 19.05.2019 17:08
- 151
- Хориж
Хитойнинг Huawei компанияси Вашингтоннинг янги чекловларига жавобан баёнот берди, деб хабар қилмоқда Тренд нашри.
Унда таъкидланишича, АҚШ бозор қоидаларига риоя қилиши ҳамда хавфсизлик қоидасини нотўғри талқин қилмаслиги лозим.
Қўшма Штатларнинг Huawei ни Хитой томонига жосус сифатида ишлаши каби айбловлари эса мутлақо асоссиз, дейилади баёнотда.
Хитой ҳукумати ҳам, ўз навбатида, Хитой корхоналарининг чет элдаги қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўришга ваъда берди.
Теглар:
Хитой