Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Флоридадаги тўфон минглаб уйларни вайрон қилди

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский биринчи марта ҳозирги фронтда ўт очишни тўхтатишга тайёр эканлигини билдирди. Италия газетасининг хабар беришича, Зеленский бунинг эвазига “АҚШдан америкаликлар Япония, Жанубий Корея ва Филиппинга берган хавфсизлик кафолатларига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини” талаб қилмоқда.

🔹 АҚШнинг Флорида штатига ёпирилган “Милтон” тўфони илк қурбонлари қайд этилди. Флориданинг 1,1 миллиондан ортиқ аҳолиси тўфон туфайли электр таъминотисиз қолган. Минглаб уйлар вайрон бўлган.

🔹 Қўшма Штатлар Исроил кўпинча ҳарбий амалиётлар ўтказиш режалари ҳақида сўнгги дақиқаларда огоҳлантираётганидан норози.

🔹 Исроил самолётлари Суриянинг Хомс вилоятида жойлашган Эрон муҳандислик заводига зарба беришди. Зарбалар давом этмоқда.

🔹 Ҳизбуллоҳ Исроил шимолига 40 га яқин ракета учирди.

🔹 АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон мулоқоти қандай ўтганини айтишдан бош тортди. Тахминларга кўра, Байден ва Нетаняҳу бошқалар қатори Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш вариантларини муҳокама қилган.

🔹 Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: Исроил Яқин Шарқни фалокатга етакламоқда.

🔹 Қўшма Штатлар Россияга чуқур зарба бериш бўйича чекловларни олиб ташлашдан бош тортди.

🔹 Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз вазифаларини бажаришга киришди. Ғаффор Терави миллати ўзбек бўлиб, дипломатик миссия раҳбари этиб тайинлангунга қадар Афғонистон Олий судида тадқиқот бўлими директори лавозимида ишлаган.

🔹 Чеченистон раҳбари Қодиров Доғистонлик сенатор Сулаймон Керимов, шунингдек, Давлат думаси депутатлари Бехан Барахоев ва Ризван Қурбоновлар унга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётганини даъво қилмоқда ва уларга қарши расман "қонли қасос" эълон қилди.

🔹 Трамп АҚШ президентлиги учун пойгада Харрисдан 1,2 фоиз олдинда. АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

🔹 Яқин Шарқдаги урушлар фонида нефть нархи ошиб бормоқда. Ва бунинг учун Исроил Эрон нефть конларини бомбардимон қилиши шарт эмас. Ҳар қандай воқелик тезда нефть нархига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, дейди таҳлилчилар.

🔹 Ҳиндистон полицияси "вақт машинаси" ёрдамида ўнлаб одамларни ёшлигини тиклашга ваъда бериб, алдаган эр-хотинни қидирмоқда. Улар 4,1 миллион доллар миқдоридаги фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилган. Эр-хотин терапевтик марказни бошқарган, у ерда улар "Исроил вақт машинаси" ва кислород терапияси ёрдамида қаришни тўхтатиш ва ҳатто ёшликни тиклашлари мумкинлигини даъво қилишган.