Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил Эронга ҳужумни араб давлатлари ва АҚШ билан мувофиқлаштирган
🔹 Исроил Эронга қарши жавоб зарбаси беришга Иордания, Миср, Саудия Арабистони ва АҚШ билан келишган. Юқорида тилга олинган давлатлар Эрон яҳудий давлатига яна жавоб зарбаси берса, ракета ва дронларни уриб туширишга ёрдам беришларини айтган.
🔹 Украина Сибирдаги нишонларга ҳужум қилиш имкониятига эга, тахминан 3 минг километр парвоз масофасига эга дронни ишлаб чиқди. Шундай қилиб, Урал, Россиянинг Узоқ Шимоли ва Сибирь Украина Қуролли Кучларининг зарба нишони бўлиши мумкин.
🔹 Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластинга ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишини тавсия қилган резолюцияга вето қўйди.
🔹 Apple компанияси Миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан Telegram, WhatsApp, Threads ва Signal дастурларини Хитой иловалари дўконидан олиб ташлади.
🔹 Араб давлатлари делегациялари Исроилнинг доимий вакили Гилад Эрдан сўз бошлаганидан сўнг БМТ Хавфсизлик кенгаши залини тарк этган. Бу АҚШ томонидан Фаластинни БМТга қабул қилишни тавсия қилувчи резолюциянинг блокланиши фонида юз берди.
🔹 Исроил Сурия шимолидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳукумат назоратидаги ҳудудлар ҳаво ҳужумларидан энг кўп зарар кўргани хабар қилинган.
🔹 Жаҳон бозорларида нефть нархи ошди. Лондон қитъалараро биржасидаги савдо операциялари чоғида Брент нефтининг 2024 йил июнь фючерслари нархи 1,66 фоизга ошиб, бир баррели учун 88,77 долларни ташкил этган.
🔹 Украинага катта зарба: Россиянинг Днепрдаги ракета ҳужуми қурбонлари сони ортмоқда. Днепрни тунги бомбардимон қилиш натижасида 8 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши яраланган.
🔹 Польшада Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган маҳаллий аҳоли қўлга олинди. Гумонланувчи Польшанинг Жешув-Ясенка халқаро аэропорти хавфсизлик тизими ҳақида маълумот тўплаган. Улар Украина президенти Владимир Зеленскийга суиқасд уюштиришга ёрдам бериши мумкин дейилмоқда.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга бир миллиард долларлик қурол-аслаҳа бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, бу яҳудий давлати Ғазо секторида операция бошлаганидан бери энг катта ва Эрон билан кескинлашув бошланганидан бери биринчи ёрдам пакети бўлади.
🔹 Дубай аэропорти ҳали ҳам ёмон об-ҳаво оқибатларини бартараф эта олмаган: у ерга келувчи рейслар сони 48 соатга чекланган.