Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Пашинян истеъфога чиқади. Россияда яна бир портлаш. Назарбоевнинг жияни айбини тан олди

🔹 Арманистон бош вазири Никол Пашинян Бокунинг Тавуш анклавларига нисбатан талаблари шу қадар кучайганки, Пашинян вазиятни юмшатиш мақсадида истеъфога чиқишга қарор қилди. Бош вазир айтишича, бу қарор ўзи ва ҳукумати учун нажот бўлади. У 10 сентябрда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказмоқчи.

🔹 Россияда Воронеж "чойхонаси" портлатилди. Номаълум шахс тунги соат 03:00 ларда ойнани синдириб, бинога нимадир улоқтирган, шундан сўнг портлаш юз берган.

🔹 Бельгия прокуратурасининг Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляенга нисбатан Американинг Pfizer компаниясидан коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олгани бўйича жиноий тергови Европа Иттифоқи прокуратурасига ўтди.

🔹 Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули Остонадаги маҳкамасида жиноий йўл билан олинган пулларни "ювиш"даги айбини тўлиқ тан олди.

🔹 Путиннинг фармонига кўра, жорий йилнинг апрелидан августигача Россия армияси 150 минг чақирилувчи билан тўлдирилиши керак. Расмий позиция шундан иборатки, чақирилувчилар Украина билан урушда қатнашмайди, лекин улар шартнома тузиб, ўз хоҳишлари билан фронтга боришлари мумкин.

🔹 Оқ уй раҳбари Жо Байден собиқ президент Доналд Трампни голф ўйнашга таклиф қилди. "Доналд, менинг голф ўйнаш таклифим ҳали ҳам ўз кучида", деди у.

🔹 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху грижа операциясидан омон чиқди. Ҳозир давлат раҳбари ўзини яхши ҳис қилмоқда, ўзига кела бошлаган. Амалиёт давомида Исроил бош вазири лавозимини вақтинча адлия вазири Ярив Левин эгаллаган.

🔹 Мирзоян Арманистоннинг НАТОга кириш истагини инкор этишда давом этмоқда. Вазир Арманистоннинг НАТО билан муносабатларига тўхталиб, Ереван альянс билан ўзаро ҳамкорлик қилмоқда, бироқ ташкилотга қўшилиш режаси йўқ. Бу масала кун тартибида эмас", деди.

🔹 Қўшма Штатлар мамлакат технология саноатини чеклаш мақсадида Хитойга сунъий интеллект чиплари ва улар учун ускуналар етказиб беришга янги чекловлар киритди. Ўзгартиришлар ҳажми 166 саҳифани эгаллайди. Хусусан, Хитойга чиплар етказиб бериш бўйича чекловлар ноутбукларга ҳам тегишли. Янги қоидалар 4 апрелдан кучга киради.

🔹 Номаълум шахслар Ливия Миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдулҳамид Дибейбе қароргоҳига қуролли ҳужум уюштирди. Улар денгиздан бинога қарата ўқ узган. Ҳужум пайтида Абдулҳамид Дибейбенинг ўзи қароргоҳда бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.

🔹 Германияда муҳокама босқичида жамиятда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган қонун кучга кирди. У марихуана сақлаш ва етиштиришни тартибга солади. Янги тартибга кўра, 18 ёшга тўлган фуқароларга шахсий фойдаланиш учун кўчада 25 граммдан ортиқ бўлмаган наша олиб юришга, уйда учтадан кўп бўлмаган наша тупини етиштириш ёки 50 граммгача нашага рухсат берилади. Марихуана энди тақиқланган моддалар рўйхатида эмас. Бунга мухолифат, федерал ҳокимият ва айрим ташкилотлар қарши.

🔹 Туркияда муниципал сайловларда овоз бериш якунланди. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон ўз партияси сайловларда керакли натижага эриша олмаганини айтди.

🔹 Суриянинг исёнчилар назорати остидаги Азаз шаҳрида автомобилнинг гавжум бозорда портлаши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланган.

🔹 Ўтган тунда Исроилда кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтди – Нетаняхунинг истеъфосини талаб қилиб кўчаларга минглаб одамлар чиқди. Намойишчилар Қуддусдаги автомобиль йўлини тўсиб қўйган, полиция митингни сув пуркагичлари билан тарқатган.

🔹 Япония Украинага 118 миллион доллар ёрдам ажратди.

Г. Холдорова тайёрлади.