Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Украина дронлари Мурманскка учди. Йилнинг энг қиммат компанияси эълон қилинди. Рональду мутлақ рекорд ўрнатди
🔹 Курск вилоятига Украина Қуролли Кучлари ҳужумининг 16-кунида Россия армияси қуршовда қолмоқда. Россия жанубига иккинчи йирик ҳужум уюштирилди: Мурманскка Украина дронлари учирилди. 50 га яқин дрон уриб туширилган. Расмийлар фуқароларни фавқулодда вазиятлар юзага келганда хотиржамликни сақлашга ва хавфсизлик хизмати кўрсатмаларига амал қилишга чақирган.
🔹 “[АҚШ вице-президенти] Камала Харрис ва коррупционер [АҚШ раҳбари] Жо Байденнинг заифлиги ва қобилиятсизлиги мамлакатимиз тарихидаги энг ҳақоратли воқеа ва бутун дунё тарихидаги энг йирик ҳарбий офатлардан бирига олиб келди. Америка ҳарбийларини Афғонистондан ҳалокатли чекиниши акс этган даҳшатли кадрларни ҳеч ким ҳеч қачон унутмайди”, деди Дональд Трамп суиқасддан кейин биринчи марта очиқ майдонда Каролина тарафдорларига.
🔹 Эрон собиқ президент Иброҳим Раиси ҳалок бўлган воқеа терговини якунлади. “Хавфсизлик ва разведка хизматлари батафсил текширувни якунлади ва воқеа тасодиф эканлиги аниқ”, дея маълум қилган Эрон разведка хизматларидаги манба. "Вертолётдаги йўловчилар сони меъёрдан ошган ва у баландликка кўтарила олмай, туманда тоққа қулаган".
🔹 Криштиану Роналду 21 июнь куни "YouTube"да ўз каналини очди. Биринчи 100 минг обуначига эга бўлиш учун унга 55 дақиқа вақт керак бўлди. Футболчининг канали бир ярим соат ичида миллион обуначи чегарасидан ўтиб кетди. Тез орада Роналду обуначилар сони бўйича канали 12 йил аввал пайдо бўлган Лионел Мессидан ўзиб кетди.
🔹 Украина расмийлари шу йилнинг кузида Россия билан эҳтимолий музокаралар учун шарт-шароитларни тайёрлаш ниятида. Бу ҳақда Киев Индепендент нашри президент Владимир Зеленскийга яқин манбасига таяниб хабар бермоқда. Украина қўшинларининг Курск вилоятидаги сўнгги ҳужумларидан сўнг Россия Украина билан музокаралар олиб боришни режалаштирмаётганини бир неча бор таъкидлаган.
🔹 Тарихдаги энг катта олмослардан бири Жанубий Африкадаги Боцванада қазиб олинди. Тошнинг оғирлиги 2492 карат.
🔹 НАТО Финляндиядаги мавжудлигини кучайтиради: Миккелида 5000 нафаргача аскардан иборат зирҳли бригада жойлаштирилади. Шимолий Атлантика алянси Россия билан чегараларда ҳарбий иштирокини кучайтиришда давом этмоқда. Россия расмийлари Москва НАТОнинг Россия чегаралари яқинида кенгайиб бораётган ҳарбий иштирокини миллий хавфсизликка таҳдид деб билишини таъкидламоқда.
🔹 АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин кунларда Украина Мустақиллик кунини нишонлаш арафасида кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумлари хавфи кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Украинанинг Мустақиллик куни 24 августда нишонланади.
🔹 Фаластиннинг ҲАМАС ва "Исломий жиҳод" ҳаракатлари Тель-Авив билан тузилган ҳар қандай келишувда Исроил қўшинларини бутун блокада қилинган Ғазо секторидан олиб чиқиб кетиш кўзда тутилиши лозимлигини таъкидламоқда. Ғазодаги гуманитар вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда. Ғазо аҳолисининг қарийб 95 фоизи оғир аҳволда, 15 фоизи очарчилик ёқасида.
🔹 Apple Microsoft ва Googleни ортда қолдириб 2024 йилда энг қиммат технология компаниясига айланади ва энг қиммат бренд рейтингида биринчи ўринга чиқди. Бу ҳақда Brand Finance халқаро брендни баҳолаш консалтинг компанияси маълум қилди.
🔹 АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп Илон Маск томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Х (собиқ Twitter) фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзининг демократ рақиби Камала Харрисдан ўзиб кетган. АҚШ вице-президентлигига номзод, республикачи Жеймс Девид Венс Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрисни дарсга тайёрланмаган ва тушунтира олмайдиган учинчи синф ўқувчисига қиёслади.