Янги ўқув йилидан СамДУда математик инжиниринг таълим йўналишида кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори вазифалари юзасидан республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда "Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади:

➖ Ўзбекистон Миллий университети;

➖ Самарқанд давлат университети;

➖ Урганч давлат университети.

Мазкур йўналиш битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.