Японияда коронавируснинг дельта-штамми ўз-ўзини "йўқ қилди", Францияда эса "бешинчи тўлқин" — кунига 17 минг киши касалланмоқда
Японияда дельта коронавируси унинг нотаркибий оқсилларидан бирида жуда кўп мутацияларни тўплаши, билан уни "тузалиш" қобилиятидан маҳрум қилиши ва шу тариқа "ўз-ўзини йўқ қилиши»га олиб келган бўлиши мумкин", деб ҳисоблайди Миллий генетика институти олимлари.
Мамлакатда коронавируснинг дельта варианти юқори тезликда тарқалди ва бошқа вариантларни сиқиб чиқарди. Аммо унда мутациялар тўпланиб боргани сайин у «яроқсиз» бўлиб, ўз нусхасини ярата олмади. Янги касалланиш ҳолатлари сони ўсмаяпти.
"Агар вирус «тирик ва соғлом» бўлганида эди, "янги ҳолатлар сони албатта кўпайган бўлар эди, чунки ниқоб ва тўлиқ вакциналаш ҳамма вақт ҳам инфекциянинг олдини олмайди", деди у.
Шу билан бирга, мутахассис мамлакатда коронавируснинг дельта вариантининг “ўзини-ўзи йўқ қилиши” SARS-CoV-2 нинг бошқа турларининг кириб келишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
21 ноябрь ҳолатига кўра, Японияда пандемия бошланганидан бери вирус 1,7 миллион кишида аниқланган. Мамлакат аҳолисининг 75,7 фоизи тўлиқ эмланган.
Франция ҳукумати эса касалликнинг "шиддатли" бешинчи тўлқини бошланганини айтмоқда
Францияда коронавирус эпидемиясининг бешинчи тўлқини шиддат билан бошланди, деди якшанба куни ҳукумат вакили Габриэл Атталь.
"Ҳафта давомида янги инфекциялар сони деярли 80 фоизга ошди, ҳар куни ўртача 17 000 та янги ҳолат қайд этилмоқда", деди Аттал Europe 1 радиостанцияси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳар 100 минг аҳолига 164 та касалланиш ҳолати тўғри келмоқда.
Шунга қарамасдан, Францияда коронавирус тарқалиши сабабли локдаун жорий этилмаслигини маълум қилинди.
Мамлакат эпидемия бошланганидан бери коронавирус билан касалланганлар сони 7,3 миллиондан ортиқни ташкил этди, 118 мингдан ортиқ киши вафот этди.