Япониянинг Осака шаҳридаги ёнғин қурбонлари сони 24 кишига етди
NHK телеканали маълумотларига кўра, ўт қўйишда гумон қилинаётган эркак чиқиш йўлини тўсиб қўйиб одамларнинг ёнаётган бинодан қочишига тўсқинлик қилган.
Савдо майдонидаги саккиз қаватли бинонинг ёнган тўртинчи қаватида терапевтик ва психологик ёрдам кўрсатиш клиникаси жойлашган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, беморлардан бири ўзи билан олиб келган суюқлик ёрдамида ўт қўйган.
Аланга қочиш учун зинапоя ва лифтга ягона йўлни тўсиб қўйган. Одамлар яширинишга уринган бинода ис гази билан заҳарланган.
Терговчилар бинони кўздан кечириб, видеокузатув камераларидан материалларни суратга олишди. Ёзувларда бир киши кираверишда қўлларини кенг ёйган ҳолда одамларни бинодан чиқишга тўсқинлик қилаётгани акс этган.
Яраланган 17 эркак ва 11 аёлдан фақат тўрт нафари тирик қолган. Шунингдек, тиббиёт муассасасида гумондор - 61 ёшли Танимото Сигэо ҳам бор.
Осакада ёнғин 17 декабрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10:00 ларда бошланган, бинонинг тўртинчи қавати бутунлай ёниб кетган. Воқеа жойига 70 га яқин ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари етиб келган. Аввалроқ 19 киши ҳалок бўлгани, қолган қурбонларнинг аҳволи оғир экани ҳақида хабар берилган эди.