Ярим йилда истеъмолчилар фойдасига 9,7 миллиард сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси барча туман, шаҳарларда, корхона, ташкилотларда, муассасаларда иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудудий бирлашма ва туман, шаҳар жамиятларининг федерация аъзоларидан тушган аъзолик бадаллари қарийб 960 миллион сўмни ташкил қилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан 684 та мурожаат келиб тушди ва мурожаатлар сони ҳар чоракда ошиб бормоқда. Мурожаатларнинг 666 таси ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 9 миллион 737 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Мурожаатлар таҳлил қилинганда савдо соҳасида энг кўп камчилик кузатилган ва бу жами шикоятларнинг 37 фоизини ташкил этди. Шунингдек, мурожаатларнинг 13 фоизи табиий газ, 9 фоизи электр таъминоти, 8 фоизи хизмат кўрсатиш соҳаси, 2 фоизи транспорт соҳасида бўлди.

2025 йилда жамоатчилик назорати тартибида ўтказиладиган ўрганишлар режасига асосан ҳудудий бирлашма ижро аппарати ходимлари ва туман (шаҳар) жамияти раис ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жамоатчилик асосида 7 та мониторинг тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокимлиги ва назорат органларига таклифлар ҳамда маълумотлар киритилди.

Баҳодир БАЙМАТОВ,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси.