Яшил ҳудудлардаги масжидларда тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди

Хабарингиз 2020 йил 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёноти ҳамда масжид иш фаолиятини санитария-эпидемиология қоидаларга мувофиқ юритиш ва фуқароларнинг масжидлардаги ибодатларини адо этиш учун зарур шарт-шароитларни ҳозирлаш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинган эди.

Унда 2020 йилнинг 08 июн кунидан бошлаб Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда кунлик беш вақт фарз намозлари ижтимоий масофаланиш сақланган, фуқаролар орасидаги масофа 1,5-2 метр этиб белгиланган ҳолда адо этилишига рухсат берилиши ҳамда 5-7 июн кунлари давомида масжидлар фаолиятини карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли тайёргарлик ишлари амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган эди. Ушбу буйруқ ижроси юзасидан бугун вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов вилоятдаги “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган ҳудудларга ташриф буюриб, максжидлар томонидан амалга оширилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда. Ташриф давомида З.Эшонқулов жойлардаги имом-хатибларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича  ўз кўрсатма ва топшириқларини бериб келмоқда.