Ёнғинда қурбон бўлган ўнинчи қурбоннинг шахси аниқланди
- 22.01.2020 11:57
- 518
- Ҳодиса

Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областидаги ёнғинда 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.
Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўнинчи ҳамюртимизнинг шахсига аниқлик киритилди:
Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли, 1998 йилда туғилган (Навоий вилояти, Қизилтепа туманида истиқомат қилган).
Кеча тўққиз нафар қурбоннинг шахсига аниқлик киритилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Исроил Қуролли Кучлари Ғазо шаҳрида қуруқлик амалиётини бошлади
- 12 дақиқа аввал
- Хориж
Ҳаётимизни ўзгартирган 36 соат
- 59 дақиқа аввал
- Жамият
Ибн Сино издоши
- Кеча, 16:56
- Мутолаа