Йўқолган кадастр паспортини қайта тиклаш учун нима қилиш керак?

Йўқолган кадастр паспортини қайта тиклаш учун ариза берувчи ДХМга ўзи келган ҳолда мурожаат этиши ёки ЙИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши керак.

Агар сиз ўзингиз келиб мурожаат этган тақдирингизда, ДХМ ходимлари сизнинг номингиздан, ЙИДХП орқали мурожаат этади ва белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ҳамда сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.