Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар фестивали-2021: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти туманларда

Бугун, 11 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамкорлигида Жомбой туманида веломарафон ташкиллаштирилди.

Унда 150 нафардан ортиқ иштирокчи фаол иштирок этди.

Марафон натижаларига кўра, Жомбой тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Сардор Мамиров маррага биринчилардан бўлиб етиб келди.

Марафон ғолиблари Жомбой тумани ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

***

Шунингдек, институт ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Т.Шарипов бошчилигидаги профессор-ўқитувчиларидан сараланган махсус ишчи гуруҳ Жомбой туманидаги 46-мактабда ҳам бўлди.

У ерда “Ранглар жилоси” рассомчилик кўргазмаси ташкиллаштирилди. Тадбир иштирокчилари болажонларнинг чизган расмларига баҳо берди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Жомбой тумани 51-мактабда айни дамда “Заковат” беллашуви ташкиллаштирилган ва қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтмоқда. Унда институт иқтисодиёт факультети ходимлари, туризм ҳамда тармоқлар иқтисодиёти кафедралари аъзолари назоратчи сифатида фаол иштирок этмоқда.

***

Жомбой тумани ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг 101 йиллигига бағишланган “Халқ ардоқлаган адиб” номли адабий кечада “Келинлар қўзғолони” ҳамда “Уфқ” романлари асосида 46-мактаб ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилмоқда.

***

Aйни дақиқаларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти сервис факультети жамоаси ва профессор-ўқитувчилари Булунғур туманидаги 26-МТМда бўлиб турибди.

Мактабгача таълим муассасасидаги 5 ташаббус доирасида бажариб келинаётган ишлар кўлами назорат қилинмоқда.

Хусусан, мактабгача таълим муассасасида спорт, рақс, IT технологияларни ўқитиш, китобхонлик тўгараклари яхши йўлга қўйилган.

Жажжи болажонлар томонидан байрам тадбири ҳам намойиш этилмоқда.