Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгашига автобус совға қилинди

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Ёшлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказилган байрам тадбирида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига ISUZU автобуси совға қилди.

Шу куни ургутлик ёшларга ҳам 28 июнь куни вилоят ҳокими билан ўтказилган учрашувдаги мурожаат асосида янги автобус тантанали топширилди.