Ёшлар, сайловга тайёрмисиз?

O`zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши ҳамда Cамарқанд давлат чет тиллар институти ҳамкорлигида сайловларда илк бор овоз берадиган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари!” шиори остида уюштирилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Учрашувда ҳуқуқшунос Юлдош Эргашев талаба ёшларга Сайлов кодекси ва овоз бериш тартиби ҳақида маъруза ўқиди. O`zLiDeP вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Соҳиб Абдураҳмонов партиянинг мақсад ва вазифалари, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнида партия аъзоларининг бурч ва мажбуриятлари, партияга аъзо бўлиш тартиби бўйича тушунчалар берди.

Тадбирда фаоллик кўрсатган талаба-ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

O`zLiDeP вилоят кенгаши ахборот хизмати.