ЙПХ ходимларига бўйсунмаган қоидабузар 12 суткага қамалди
- 30.04.2020 22:49
- 129
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 23 апрель куни 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Спитамен шоҳ кўчасида мақсадсиз ва бесабаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган рейд тадбирида “Нексия 3” русумли автомашина эгаси мақсадсиз юрганлиги аниқланган.
Мазкур ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган ва атрофдаги омманинг эътиборини тортган.
Ҳолат юзасидан ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Ҳуқуқбузарга Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаси асосида 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа