ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилди
Ҳайдовчининг гиёҳвандлик ва психотроп моддалар таъсирида эканлигини аниқлашда наркотестердан фойдаланилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
➖ транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
➖наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.