Юртимизда ҳаво кескин совиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда
- 16.11.2020 13:14
- 797
- Долзарб

18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.
18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8-13° совуқгача, шимолда 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасайиши кутилмоқда.
Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15° га кам бўлиши кутилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Бугун, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд