«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 1 февраль, №14) сонида ўқинг
«Бугунги сайёр қабул жойларда хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш масаласи кейинги пайтда ўз ҳолига ташлаб қўйилганини кўрсатди. Чунки аксарият хотин-қизлар маиший ва оилавий муаммолар бўйича мурожаат қилишди. Ахир бундай муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этса бўларди. Шунингдек, туманда газ ва электр энергияси етказиб беришда ҳам муаммолар кўплиги сезилиб турибди». Бу вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Пахтачи тумани аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулининг хулосаси бўлди.
* * *
Жомбойлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, жанггоҳларда жасорат кўрсатиб, 24 ёшида қаҳрамонлик унвонига сазовор бўлган ўзбек ўғлони Аҳмаджон Қурбонов ҳақида нималарни биласиз? Белоруссия, Варшава ҳамда Шимолий Пруссия чегараларида бўлган жанглардаги қаҳрамонликлари ҳақида ўқиганмисиз? Келинг, газетамизнинг учинчи саҳифасида ўзбекнинг мард, енгилмас, жасур ўғлони ҳақидаги «Аҳмаджон Қурбонов ким бўлган? Ёки 24 ёшли қаҳрамон» мақоласини ўқинг ва у ҳақидаги хотираларингизни ёдга олинг.
* * *
Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев… Сиз ўзбек кино санъати классиги, бетакрор санъаткорни «Наштар» ҳажвий журнали, «Ой бориб, омон қайт!», «Буйруқ, ўт очилмасин!», «Абдуллажон», «Кичкина табиб» каби фильмлардаги роллари орқали яхши танийсиз. Аммо актёрнинг кино санъатига қандай кириб келганини, талқин қилган образлар қандай яратилганини, нима учун кўплаб фильмларда ҳарбийлар ролини ижро этганини, ўзи туғилган юрт – Ургутга меҳри нечоғли эканини биласизми?