«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 18 февраль, №21) сонида ўқинг

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида Пайариқ туманида ўтказган навбатдаги сайёр қабулида 556 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Саккиз соат давом этган сайёр қабулда мурожаатлар ўтган йилгидан (2019 йилнинг 19 февраль куни ўтказилган сайёр қабулда 600 дан ортиқ мурожаат тушган эди) бироз кам. Лекин бошқа туман, шаҳарлардаги қабуллардаги рақамлар билан қиёслаганда барибир кўп. Бу мазкур ҳудудда ечимини кутаётган муаммолар, камчиликлар кўплигидан далолат бериши баробарида туман мутасаддилари, вилоятдаги тегишли идоралар раҳбарларининг кўпроқ халқ орасида бўлиши, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиши зарурлигини тақозо этади.  

***

Шу кунларда маҳаллаларда айланиб тарқатилаётган маиший газ баллонларининг айримлари эски ва носоз чиқаётганлиги ҳақида гап-сўзлар қулоққа тез-тез чалинади. Хўш, аҳоли нима учун ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари хизматидан норози бўляпти? Ростдан ҳам хонадонма-хонадон айланиб тарқатилаётган маиший газ баллонлари ичида эски ва носозлари борми? Бундай газ баллонларни ким, қаерда таъмирлайди? Вилоятда уларни таъмирлайдиган корхона борми?

***

Маҳаллаларда тўйларни назорат қилиш комиссияси иш бошлади. Унга маҳалла оқсоқоли, фаоллари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик ва хотин-қизлар вакиллари киритилган. Хўш, улар қандай иш олиб боряпти? Аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишларидан сўнг дабдабали тўй қилишга барҳам бериляптими? Тўйга нечта меҳмон таклиф қилиняпти? Тўй қиладиган киши маҳаллага келиб, рўйхатдан ўтяптими? Ўзбошимчалик билан тўй ўтказишга йўл қўйилмаяптими?