«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 25 февраль, №25) сонида ўқинг

Энди давлат хизматига ишга кириш очиқ танлов асосида амалга оширилади. Шу билан бирга давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас. Аксинча, давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари ушбу агентлик ва уларнинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Хўш, нега бундай талаб қўйилди?
***
“Обод қишлоқ” дастури асосида 2019 йилда Паст Дарғом туманидаги Беклар, Гўзалкент ва Эски Жума қишлоқларида аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш бўйича иш олиб борилди.
Дастур асосида “Уста меъмор капитал таъмир” масъулияти чекланган жамияти туманнинг Беклар маҳалласида шифокорлар уйини қурди. Лекин корхона қурилиш учун тендерда кўрсатилган 1 миллиард 130 миллион сўм маблағдан ҳозиргача 150 миллион сўмини олган, холос. Қурилишни асосан ўз ҳисобидан амалга оширган қурилиш корхонасига маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағ қачон берилади?
***
Фуқаро ўзи қурган уй-жойни ўз ҳисобидан бузди. Гап шундаки, Каттақўрғон туманидаги Алижон қишлоғида яшовчи фуқаро Бўстон массиви ҳудудидан ноқонуний равишда 0,16 гектар ер майдонини эгаллаб олиб, 0,03 гектар майдонига уй-жой қуриб, фойдаланиб келган. Унинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ери билан боғлиқ масала судда кўрилгач, суд уйни бузиш лозимлиги ҳақида қарор чиқарди...